» » Арнасойлик ёшлар Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлишди

Арнасойлик ёшлар Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлишди

19 ноябрь 2021 г 592 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчилардан бўлиб қабул қилинган рамз шубҳасиз бу Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳисобланади. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу рамзимизнинг 30 йиллиги кенг миқёсда нишонланди.

Жумладан, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги нишонланди.

Тадбирда Aрнасой тумани умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олувчи ўқувчи ёшлари меҳмон сифатида иштирок этди. Тадбирда шу кунга қадар Ўзбекистон ҳудудидаги амалда бўлган байроқлар ҳақида тадбир иштирокчиларига қизиқарли маълумотлар берилди.

“Ёш китобхон” тўгараги аъзолари рамзимиз ҳақида саҳнавий чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбир якунида Aрнасой тумани ўқувчилари ҳамда ижод мактаб ёшлари ўртасида мушоира беллашуви ўтказилди.

Арансой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!