» » Жиззахда “U-Report ” – халқаро ёшлар лойиҳаси ўтказилди

Жиззахда “U-Report ” – халқаро ёшлар лойиҳаси ўтказилди

23 ноябрь 2021 г 617 Комментарии: 0

“U-Report” – ёшларни жалб қилиш учун инновацион мулоқот платформаси бўлиб, ёшларга ўз ҳаётлари билан боғлиқ масалалар бўйича ўз фикрларини билдириш, рўй бераётган жараёнлар ва ислоҳотларда фаолроқ иштирок этиш, ҳукуматга эса ёшлар муҳитидаги ижтимоий кайфиятини ўрганиш, ёшларга оид қарорларни қабул қилишда буни ҳисобга олиш имкониятини беради.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ЮНИСЕФ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда Жиззах вилоятида “U-Report” платформасининг навбатдаги тақдимот кампаниясига старт берди. Тақдимотлар 22-27-ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ёшларга “U-Report”нинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш учун 8 та ҳудуддан энг шиожатли, фаол урепортёрлар етиб келди.

Биринчи тақдимотлар Жиззах вилояти Ёшлар агентлиги бошқармасида бўлиб ўтди. Бу ерга ёшлар иттифоқи вакиллари, ёшлар агентлиги, ёшлар парламентининг ёшлари ҳамда волонтёрлар иштирок этишди. Шунингдек кун давомида 3 та Олийгоҳ талабалари учун ҳам тақдимотлар амалга ошириши кўзда тутилган.

 

Хусусан, бугун Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах Политехника институт ва ЎзМУ Жиззах филиалида ташкил этилган учрашувларда 3 мингдан зиёд талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. 

Маълумот ўрнида, ҳар кун умумий ҳудудларда 28 та тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.

“U-Report” платформасини Жиззах шаҳридаги Олий таълим муассасалари ва барча туманларидаги касб-ҳунар мактаблари, техникум ҳамда мактаб ўқувчиларига тақдим этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз: “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда U-Report  лойиҳасининг тақдимотларини Сирдарё, Андижон, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларининг ёшлари учун ўтказган ва мазкур тақдимотларга жами 40 мингга яқин ёшлар қамраб олинган. Ҳозирда платформага 210 мингдан зиёд йигит ва қизлар аъзо бўлиб у ерда ҳукумат, давлат ва нодавлат идоралари, халқаро ташкилотлар томонидан ёшлар юзасидан у ёки бу долзарб мавзуларда бериладиган сўровларга фаол ўз фикрлар бериб келмоқда.

“ U-Report ” учун ҳар бир ёш йигит ва қизнинг фикри муҳим!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!