» » 2021 йилнинг 25 ноябрь куни, Жиззахда 8 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 11 нафар бемор тузалди

2021 йилнинг 25 ноябрь куни, Жиззахда 8 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 11 нафар бемор тузалди

26 ноябрь 2021 г 642 Комментарии: 0

Коронавирус: кеча юртимизда 200 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192381 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
8 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
17 нафари Хоразм вилоятида,
68 нафари Тошкент вилоятида,
40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 11 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 26 нафар,
Самарқанд вилоятида 26 нафар,
Сирдарё вилоятида 9 нафар,
Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 13 нафар,
Хоразм вилоятида 6 нафар,
Тошкент вилоятида 66 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189046 (+186) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1392 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!