» » Янгиобод туманида янги лойиҳа муҳокамаси ўтказилди

Янгиобод туманида янги лойиҳа муҳокамаси ўтказилди

06 декабрь 2021 г 518 Комментарии: 0

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Бегматов Шомурод Хамдамович Янгиобод тумани Давлат хизматлари марказида Юридик хизмат марказининг раҳбар ва ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллар иштирокида ягона дарча тизимини судлар фаолиятига тадбиқ этиш лойиҳасининг аҳамияти хусусида тушунтириш ишлари олиб борди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларига тўхталиб, эндиликда судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббусни илгари сурган эди. Жумладан, бундан буён иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилиниши, бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўйиши таъкидлаган эди.

Ўз навбатида Олий суд томонидан айни масалага доир лойиҳа ишлаб чиқилиб, судьялар, адвокатлар ҳамда кенг жамоатчиликка ҳавола этиш, лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазаларни умумлаштириш жараёнлари олиб борилмоқда.

Жойларда бошланган мулоқотда янгича ёндашувнинг қулайлик ва афзалликлари борасида сўз юритилиб, муҳокама жараёнида тадбир иштирокчилари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён қилиб келмоқдалар.

Мана шундай тадбирлардан бири Янгиобод тумани Давлат хизматлари марказида Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!