» » Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

10 декабрь 2021 г 682 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтади. Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!