» » "Қаерга борсанг-бор, алмаштирмаймиз!" – машиналар эгаларига нега носоз топширилмоқда?..

"Қаерга борсанг-бор, алмаштирмаймиз!" – машиналар эгаларига нега носоз топширилмоқда?..

16 декабрь 2021 г 993 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида яшовчи Б.Бутунбоев "Jizzax Motors" автосалонидан "Сobalt" харид қилганди.

Аммо орадан кўп ўтмай, машина моторида носозликлар пайдо бўлди. У автосалонга бу борада мурожаат қилган, бироқ афсуски, салон носозликни бартараф этишни истамайди.

Оқибатда Б.Бутунбоев муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилади.

Ходимлар аралашувидан сўнггина салон машинадаги носозлик таъмирлаб берди.

Фарғоналик фуқаро С.Абдураҳмонов ҳам “Fargʼona AvtoTexXizmat” автосалонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов қилиб, “Lacetti-Gentra” сотиб олган.

Бироқ автоулов нуқсонли бўлиб чиқади. Шундан сўнг у машинани алмаштириб берилишларини сўраб, салон ходимларига юзланади. Буни қарангки, салон "Қаёққа борсанг  бор, алмаштирмаймиз" қабилида иш тутади.

Натижада ҳолатдан чорасиз қолган С.Абдураҳмонов муаммосини федерация ходимлари ўрганди. Тушунтиришлардан сўнг автомобиль янгисига алмаштирилган.

Қашқадарёлик Карим Қулбошев ҳам автомобиль билан боғлиқ муаммога дуч келди.

К.Қулбошевнинг айтишича, у ҳам "АS Қашқадарё servis” МЧЖ билан "Сobalt” сотиб олиш учун шартнома расмийлаштиради ва олдиндан 97 миллион 83 минг сўм тўловни ҳам амалга оширади, бироқ кўп ўтмай, у сотиб олмоқчи бўлган "Сobalt” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ойдинлашиб, автосалон шартномани бекор қилишни айтган.

Бу хабар банкдан йиллик 22 фоизлик автокредит олган Карим Қулбошевни қийин аҳволга солиб қўйган.

Федерация ходимларининг аралашувидан сўнг "Сobalt" ўрнига “Lacetti” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина фуқарога етказиб берилди.

Мафтуна КАРИМОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!