» » Жиззахдаги жиноят содир бўлмаган ҳудудлар очиқланди

Жиззахдаги жиноят содир бўлмаган ҳудудлар очиқланди

22 декабрь 2021 г 460 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даври давомида патруль-пост хизмати батальони ходимлари 45 та жиноятни фош қилишга муваффақ бўлди. Шундан 19 таси ўзгалар мулкини ўғирлаш жиноятидир. Тегишли хизматлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 16 нафар қидирувдаги ва 2 нафар бедарак йўқолган шахс топилган.

– Шаҳар ва туманларда 162 та йўналишда патруллик хизмати олиб борилганлиги самарасида жамоат жойларида жиноятчилик 28,6 фоизга камайди ва қотиллик, талончилик, босқинчилик каби оғир турдаги жиноятлар рўй беришига йўл қўйилмади, – дейди вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳамза Салаев. 

– Масалага ҳудудлар миқёсида ёндашадиган бўлсак, Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод ва Янгиобод туманларида жамоат жойларида жиноятлар содир бўлмаган, Зомин туманида эса жамоат жойларида жиноятлар содир этилиши ҳолати 40 фоизга камайган.

Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси таркибидаги кинология хизмати ходимлари тергов-тезкор гуруҳи таркибида воқеа жойларига чиқиб, 107 та жиноятни фош қилди. Шундан 44 таси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ, 60 таси ўғрилик, 1 таси қотиллик, 1 таси босқинчиликдир.

Соҳа вакиллари карантин тадбирларида ҳам фаол қатнашиб, деҳқон ва мол бозорлари ҳамда савдо ярмаркаларида ўтказилган рейдлар давомида гўшт маҳсулотларини ташиш ва сақлашда санитария-гигена талаблари бузилишига оид 129 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳамкор хизматлар вакиллари билан ўтказилган бошқа тадбирлар давомида 9 тонна 800 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилиниши таъминланган.

Тадбир жараёнида ходимларнинг интеллектуал, жисмоний ва жанговар салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, “Ватанпарварлик бурчаги”, кутубхона, тизимда ўтказилаётган спорт мусобақалари ва машғулотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сўнг анжуман иштирокчиларига кинологлар хизмат итлари ёрдамида шартли “жиноятчи”нинг изига тушиш, уни қўлга олиш, гиёҳванд модда ва қуролларни топиш ва бошқа топшириқларни бажаришга оид машқлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ички ишлар органлари ходимлари фойдаланувидаги техника, қурол-аслаҳалар билан таништирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!