» » Савдо ярмаркаларида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўйилмайди

Савдо ярмаркаларида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўйилмайди

27 декабрь 2021 г 787 Комментарии: 0

Янги йилга ҳам оз вақт қолди. Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида, аҳоли гавжум жойларда арзонлаштирилган нархлардаги Янги йил савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Жумладан, олис Фориш туманининг Боғдон шаҳарчасидаги йирик савдо мажмуалари олдида, туман марказидаги “Фориш деҳқон бозори”да янги йил муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди. Ярмаркада фермер хўжаликлари, қайта ишлаш корхоналари, агрофирма ва кластерлар томонидан етиштирилган ва қайта ишланган турли озиқ-овқат, маданий, маиший, саноат ва бошқа турдаги маҳсулотлар арзон нархларда сотилмоқда.

“Фарход деҳқон бозори” расталаридаги картошка, пиёз, сабзи, гуруч, кенг ассортиментдаги сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, консервалар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишланган маҳсулотлар ўзининг сифати ва мақбул нархлари билан харидорларни ўзига жалб этмоқда. Савдо ярмаркаси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда зарур маҳсулотларнинг захираси яратилган.

Бозорлардаги нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман прокуратураси ва солиқ инспекцияси ходимлари бозорда мунтазам назорат ва тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Фориш туманида фуқароларга қулайлик яратиш ва зарур маҳсулотларни арзон нархларда етказиб беришга мўлжалланган савдо ярмаркалари фаолияти 2022 йилнинг 5 январига қадар давом этиши белгиланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!