» » 2021 йилнинг 27 декабрь куни, Жиззахда 2 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса,6 нафар бемор тузалди

2021 йилнинг 27 декабрь куни, Жиззахда 2 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса,6 нафар бемор тузалди

28 декабрь 2021 г 400 Комментарии: 0

Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич.

2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
1 нафари Тошкент вилоятида,
35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 6 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!