» » Жиззах вилояти шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари таътилга чиқди

Жиззах вилояти шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари таътилга чиқди

07 январь 2022 г 480 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларига навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътили берилди. Айни пайтда улар “Зомин” санаторийсида дам олмоқда.

Республика Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан меҳнат таътилига чиққан раҳбар ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун санаторийда барча шароитлар яратилган.

– Шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари учун меҳнат таътили давомида маънавий-маърифий ҳамда ахлоқий-психологик тадбирлар ташкил қилиниб, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий билимлари ҳам оширилиши назарда тутилган, – деди Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев. – Шунингдек, уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, китобхонлик кечалари, концерт дастурлари уюштиришни ҳам режалаштирганмиз.

Олимжон Абдуллаев Зомин санаторийсида дам олаётган раҳбар ходимлар билан учрашди ва улар билан суҳбат чоғида зарур қулайликларни ҳозирлаш, бадантарбия машқларини канда қилмаслик, қонунчилик талабларига риоя этиш лозимлиги тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!