» » Арнасойда ёшларга ер бериш орқали бандлиги таъминланади

Арнасойда ёшларга ер бериш орқали бандлиги таъминланади

10 январь 2022 г 520 Комментарии: 0

Арнасой туманида уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор ташкилот ва корхоналар билан биргаликда турли хил тадбирлар ташкил этиб келинаётир.

Жумладан, 2022 йилнинг 8 январь кунида туман ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликда уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  “Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш” тартиб қоидалари бўйича ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарда электрон  e-auksion.uz ларни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят вакили томонидан ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага олиш борасида атрофлича тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек,  йиғилишда ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ жавоблар олишди.

Ўқув семинар орқали ёшларимиз деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага олиш тўғрисида батафсил тушунчаларга эга бўлишди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!