Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » ДХА: Жиззах вилоятида ўн биринчи филиал иш бошлади

ДХА: Жиззах вилоятида ўн биринчи филиал иш бошлади

11 январь 2022 йил
214
0

“Барлос” қишлоқ фуқаролар йиғини. Мазкур ҳудуд Жиззах вилоятининг Самарқанд замини билан туташ манзилларидан бири. Бахмал тумани марказидан 25 км., вилоят марказидан эса 60 км. узоқликда жойлашган. Қишлоқ фуқаролар йиғини 1964 йилда ташкил этилган. Ўтган йили ушбу ҳудуд “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида янгича қиёфа касб этди. Ана шу тугаллик ортидан ҚФЙнинг янги биносида Давлат хизматлари маркази филиалининг очилгани аҳолининг давлат хизматларини олиши учун туманга бориш оворагарчилиги муаммосига чек қўйди.

 

Мазкур филиал ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари "Барлос" қишлоғида  истиқомат қилувчи 8 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади.

Филиал биносининг очилиш маросимида сўз олганлар ҳудудда яшовчи отахонлар ва ҳудуд фаолларига аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат хизматлари марказининг филиаллари босқичма-босқич қишлоқ ва маҳаллаларда ташкил этилаётганлиги ҳақида сўзладилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 3 йил ичида Жиззах вилоятида 13 та ДХМ ва  10 та филиалянги ва замонавий биноларда аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган эди. Биргина 2021 йилда филиаллар орқали 13 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар