» » Жиззахда электрмонтёрлар учун техник ўқув машғулоти ўтказилди

Жиззахда электрмонтёрлар учун техник ўқув машғулоти ўтказилди

12 январь 2022 г 547 Комментарии: 0

Электр қурилмаларида ишлаётганда хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини бартараф қилувчи ташкилий ва техник тадбирлар риоя қилган ҳолда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳар бир энергетик ходимнинг бурчи ва мажбуриятидир.

Шу боис тегишли техник хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишлиши мақсадида “Ўзенергоинспексия” Жиззах ҳудудий бўлими ташаббуси билан 2022 йил 8 январь кунида “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖнинг Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси “Ўзбекистон” устачилик бўлими электрмонтёри Саҳоб Норматов билан содир бўлган жароҳатланиш оқибатидаги бахтсиз ҳодисанинг тафсилотлари бўйича техник ўқув машғулоти ўтказилди. Мазкур тадбирда “Жиззах ҲЭТК” AЖ ходимлари иштирок этди.

Техник ўқувда жамият ходимларига келгусида иш фаолиятида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун иш жойида ишни хавфсиз ташкил этиш бўйича тегишли тартибда кўрсатма ва тушунчалар берилди.

Техник ўқув якунида жамият ходимлари томонидан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини олдини олиш бўйича саволларига жавоблар берилди.

Ш.Джураев
“Ўзенергоинспекция” Жиззах
ҳудудий бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!