» » Аҳолини рўйхатга олиш тадбири

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири

14 январь 2022 г 565 Комментарии: 0

Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишни тавсия этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади.

БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури” Резолюциясида аъзо давлатларни 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир маротаба “Аҳоли рўйхатга олиш”ни ўтказишга даъват этади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг қамровли тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик ва  ижтимоий-иқтисодий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади.

Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, ижтимоий-иқтисодий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Аҳолини рўйхатга олиш қонунида қуйидагилар инобатга олиниши тавсия этилади:

  • аҳолини рўйхатга олишнинг даврийлигини ўрнатиш;
  • аҳолини рўйхатга олишнинг молиявий таъминлаш;
  • аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини тартибга солиш;
  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг тамойилларини аниқлаш;
  • аҳолини рўйхатга олиш усуллари ва ҳудуд қамрови;
  • маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш масалалари.

 

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • индивидуаль ҳисобга олиш – рўйхатга олишда ҳар бир киши бўйича маълумотлар алоҳида ҳисобга олинади. Бу эса турли тавсифлар бўйича маълумотларни шакллантириш имконини беради;
  • маълум бир вақтда ўтказиш – аҳолини рўйхатга олиш маълум бир аниқ ва ягона ҳисоб вақтида маълумотлар йиғилади;
  • умумийлик – аҳолини рўйхатга олиш мамлакатнинг барча ҳудуди бўйича аниқ вақтда барча аҳоли, уй хўжаликлари ва уй-жойлар сони тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради;
  • кичик аҳоли пунктлари бўйича маълумотлар йиғиш – аҳолини рўйхатга олиш энг кичик аҳоли пунктлари бўйича аҳоли сони ва тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради;
  • аҳолини рўйхатга олишнинг даврийлиги ўрнатилганлиги (мунтазам ўтказилиши) – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни таққосланишини таъминлаш мақсадида даврий равишда ўтказилади. Одатда ҳар 10 йилда камида бир маротаба ўтказиш тавсия этилади.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!