» » Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлик субъектларига пресс тур ўтказилди

Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлик субъектларига пресс тур ўтказилди

17 январь 2022 г 405 Комментарии: 0

Пахтакор тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан 3-сектор ҳудудида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлик субъектларига саёҳати уюштирилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида пахтакорликлар балиқчилик кластери, гул ва манзарали дарахт кўчатлари етиштириш иссиқхоналари, қуёнчилик ва чорвачиликка ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан таништирилди.

Мазкур жараёнда балиқчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда кредит ва субсидиялар олиш бўйича маълумот ва тавсиялар берилди. 3-сектор раҳбарлари томонидан бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам уюштирилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!