» » Жиззах вилоятининг 2022 йил учун маҳаллий бюджети таркиби (инфографика)

Жиззах вилоятининг 2022 йил учун маҳаллий бюджети таркиби (инфографика)

20 январь 2022 г 827 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг 2022 йил учун маҳаллий бюджет харажатлари 2 551,8 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу харажатларнинг 68 фоизи (1 727,2 млрд. сўм) вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ҳисобидан, 32 фоизи (824,6 млрд. сўм) эса республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

2022 йилда Ялпи ҳудудий маҳсулот 24 трлн. сўм бўлиши режа қилиниб, 2021 йилга нисбатан 6,8 фоизга ўсиши кўрсатиб ўтилган. ЯҲМ 2023 йилда 6 фоизга ва 2024 йилда 6,1 фоизга ўсиши мўлжалланган.

Вилоятнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган саноат соҳасининг ўсиш суръати 2022 йилда 107,4%, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўсиш суръати 103,5% ҳамда чакана товар айланмасининг ўсиш суръати 119,3% бўлиши режалаштирилган.

Вилоят бюджетининг даромад қисми юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қисман), давлат божлари, жарималар, йиғимлар, мобил алоқа хизмати, алкогол ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобидан шаклланади.

2022 йилда вилоят бюджетидан ташкилот ва муассаларга тақсимланган маблағлар миқдори 976,4 млрд. сўмни ташкил қилади. Энг кўп маблағ олувчи ташкилотлар – Давлат ҳокимият органлари (ташкилот ва муассалар учун тақсимланган маблағларнинг 30,3%и), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (28,2%), Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (28,2%), Халқ таълими бошқармаси (6,6%), Туризм ва спорт бошқармаси (2,8%), Маданият бошқамаси (2,6%) ҳисобланади.

Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар туманлар кесимида ҳам тасдиқланган. Жумладан, Арнасой, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш ва Янгиобод туманларида 1 кв. метр учун 260 сўм сифатида 1 коэффициент белгиланган бўлиб, Зомин туманида 1,03, Ғаллаорол туманида 1,1 коэффицент, Жиззах шаҳрида эса энг кўп 1,65 коэффициент белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳам Арнасой, Зафаробод, Мирзачўл, Фориш ва Янгиобод туманларида 1 га ер майдони учун 29 минг сўм белгиланиб, энг кўп Жиззах шаҳри учун 1,25 (36,3 минг сўм) коэффициент белгиланган.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали Бош илмий ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!