Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани “Учма” маҳалласида йўллар ободонлаштирилмоқда
31 январь 2022 г 915 Комментарии: 0
Фориш туманида 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да тумандаги маҳаллаларда ободонлаштириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.
Фориш туманининг 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласи оғир ҳудуд ҳисобланади. Жорий йилда маҳаллада аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди. Ҳозирги кунга қадар маҳалла ҳудудидаги Илонли қишлоғига олиб борувчи 5 километр ички йўлга қум-шағал тўкилиб текисланди. Айни кунда маҳалланинг Учма қишлоғидан Юқори Учма қишлоғигача бўлган 7 километр ички йўлни таъмирлаш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Учма” маҳалласи ички йўлларини текислаш, таъмирлаш ишларини “Бунёдкор обод Фориш” унитар корхонаси йўлсозлари амалга оширмоқда. Белгиланган ишларни амалга ошириш учун корхонанинг 2 та оғир юк кўтарувчи самосвали, 1 та юклагич ва 1 та йўл текислаш техникалари сафарбар этилган.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!