» » Жиззахда “Замонавий HR менежер: очиқ мустақил танловлар ва ахборот тизимлари” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди

Жиззахда “Замонавий HR менежер: очиқ мустақил танловлар ва ахборот тизимлари” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди

17 февраль 2022 г 750 Комментарии: 0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат бошқаруви ва хўжалик функцияларини бирга қўшиб олиб бориш амалиётидан воз кечиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Мазкур чора тадбирлар соҳада ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори 1-бандига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилди.

Юқоридаги фармонга мувофиқ, очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Ўтган давр мобайнида Жиззах вилоятининг жами 14 тамаҳаллий ҳокимият органлари ҳамда 40 таҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан очиқ мустақил танловлар ташкил этиш борасида ишлар ташкил этилган.

Бугунги кунга келиб ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида2138 та вакант ўринлари учун танловлар якунланди, 246 та вакант ўринлар учун танловлар давом этмоқдаҳамда141 та вакант ўрин учун хужжатлар қабул қилиш босқичи ўтказилмоқда. Якунланган танловларга19282 таномзодларнинг аризалари кўриб чиқилган бўлса, давом этаётган танловларга 3740 таариза келиб тушган. 6531 нафар номзодлар танловнинг тест босқичига, 4360 нафари танловларнинг суҳбат босқичига ўтказилди.696 нафар танлов ғолиблари билан меҳнат шартномалари тузилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Жиззах вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 17 февраль куни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармаси мажлислар залида 38 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари ҳамда 14 та вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари мутахассислари иштирокида “Замонавий HR менежер: очиқ мустақил танловлар ва ахборот тизимлари” мавзусидаги давра-суҳбатиташкил этилди.

Давра суҳбатида Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят пракуратураси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ходим ва иш берувчи муносабатларининг ҳуқуқий асослари, Ягона миллий меҳнат тизими (ЯМТТ) дан фойдаланиш, юритиш ва интеграция масалалари ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 2021 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаларида ўтказиб келинаётган очиқ мустақил танловлар ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди.

Агентликнинг Кадралр маъмуриятчилиги депатаменти бош инспектори К.Тагаев ҳамда Жиззах вилояти филиали бош инспектори О.Мелиевлар томонидан очиқ мустақил танловларни ташкиллаштиришнинг асосий қоидалари ва ўзига хос жиҳатлари, Замонавий HR менежерлар фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  фаолиятини янада такомиллаштириш, ушбу тизим моҳияини фуқароларга тушунтириб бориш ҳамда очиқ мустақил танловлар юзасидан бўлаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариш, порталдан фойдаланиш ва юритиш каби вазифларни самарали ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди. Давра суҳбатида очиқ мустақил танловлар тизимини такомиллаштириш ва янада шаффофлигини ошииш юзасидан таклифлар билдирилди.

Давлат хизматиниривожлантиришагентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!