Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Жиззахда бунёд этилаётган Агрологистика комплексининг қурилиш лойиҳаси билан танишди

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Жиззахда бунёд этилаётган Агрологистика комплексининг қурилиш лойиҳаси билан танишди

18 февраль 2022 йил
413
0

Бугунги кунда қиймати 57,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган мазкур замонавий агрологистика комплексини барпо этиш юзасидан йирик Ўзбекистон-Россия инвестициявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жойлашган ушбу комплекснинг барпо этилиш жараёни билан танишиш мақсадида М.Солиев BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига ташриф буюрди.

Айтиш керак, мазкур комплексда замонавий ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Учрашув давомида келгусида бу ерда экспорт-импорт жараёнларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш ва сифатли божхона хизматларини кўрсатиш борасида таклиф ва фикрлар билдирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар