» » Суперлига: “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди

Суперлига: “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди

12 март 2022 г 480 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги марказий “Сўғдиёна” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасининг 2-туридан ўрин олган Жиззахнинг “Сўғдиёна” ва Самарқанднинг “Динамо” профессионал футбол клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Кучли ёмғир остида ўтган баҳснинг биринчи бўлим дастлабки 20 дақиқасида меҳмонлар, 2 йиллик танаффусдан сўнг суперлигага қайтган “Динамо” футболчилари Жиззахга шунчаки келмаганликларини исботлаш мақсадида мезбонлар дарвозаси олдида бир неча бор хавфли вазиятларни вужудга келтириб, бироз бўлса-да ўйинда устунлик қилди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида “Сўғдиёна” майдондаги устунликни ўз қўлига олди. Рақиблари дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирган бўлсалар-да, биринчи бўлимда “Динамо”чилар посбони Милое Прекович ҳам, “Сўғдиёна” голкипри Милан Митрович ҳам ўз дарвозалари дахлсизлгини сақлаб қолди. Жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқди.

Ниҳоят учрашувнинг 66-дақиқасида жаримадан Лука Чермель томонидан узатилган тўпга ҳаммадан аввал улгурган “Сўғдиёна”нинг ўтган мавсумдаги тўп урари Шохруз Норхонов боши билан самарқандликлар дарвозасига гол киритиб ҳисобни очди – 1:0.

Воҳа дербиси номини олган, икки қўшни Жиззах ва Самарқанд вилоятлари клублари ўртасидаги баҳсда ана шу 1:0 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди.

“Сўғдиёна” мавсумдаги илк ғалабаси ва дастлабки голини тантана қилган бўлса, ажойиб ўйин намойиш этишига қарамай “Динамо” 2-турда ҳам мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда “Сўғдиёна” Тошкентда “Бунёдкор” билан 0:0, “Динамо эса ўз майдонида “Пахтакор” билан 0:2 ҳисобини қайд этган эди.

Ушбу учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” деб жиззахликлар ҳужумчиси, ўйиндаги ягона гол муаллифи Шохруз Норхонов топилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!