» » Фориш туманида янги токзорлар барпо этилмоқда

Фориш туманида янги токзорлар барпо этилмоқда

31 март 2022 г 659 Комментарии: 0

Айни кунда Фориш туманида узумчиликни ривожлантириш борасида янги токзорлар барпо этиш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.
“Оқтом” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган Камол Холматов раҳбарлик қилаётган “Буюк Жавоҳир тимсоли” фермер хўжалиги аъзолари 50 гектар ерда янги токзорлар барпо этишмоқда. Айни кунда фермер хўжалиги далаларига ток кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жиззах вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов, Фориш туман ҳокими Икром Матиев, Фориш туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, Фориш туман ИИБ бошлиғи Илҳом Ходжамқулов ва Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ёрқин Жонадиловлар “Буюк Жавоҳир тимсоли” фермер хўжалиги далаларида бўлишиб, ток кўчатлари экиш ишлари билан танишдилар. Барчаси фермер хўжалиги далаларига ток кўчатлари экишиб, ток экиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.

- Фермер хўжалигимиз 300 гектар ерда деҳқончилик қилмоқда. Шундан 50 гектар ерга 80 минг туп узумнинг қора кишмиш нави кўчатлари экилади. Барча майдонларимизга томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади. Бундан ташқари 3 гектар ерда боғ яратдик, 2 гектар ерда кўчатзор ташкил этдик, 150 нафар мавсумий иш ўрни яратганмиз, – дейди фермер хўжалиги раиси Камол Холматов.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!