» » Янгиободда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида янги боғлар ва токзорлар барпо этилмоқда

Янгиободда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида янги боғлар ва токзорлар барпо этилмоқда

05 май 2022 г 544 Комментарии: 0

Хусусан, туманнинг Баландчақир МФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда узумзор ташкил этиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.

Ушбу узумзор учун 11 минг туп ҳудуд иқлимига мос навлардаги ток кўчатлари келтирилди.

Бугун мазкур майдонда ҳоким ўринбосарлари бошчилигида катта ҳашар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда маҳаллалардаги ёшлар вакиллари саъй-ҳаракати билан ток кўчатлари ўтқазилди.

Барпо этилаётган мазкур узумзор учун 1 та тик суғориш қудуғи қазилиб, томчилатиб суғориш технологияси жорий этиш режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!