Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Айдаркўл, Тўдакўл ва Тузкон кўлида пляж зоналари пайдо бўлади

Айдаркўл, Тўдакўл ва Тузкон кўлида пляж зоналари пайдо бўлади

05 май 2022 йил
231
0

Президент “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тегишлича Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида пляж зоналарини ташкил қилиш учун ер участкаларини 10 йилгача бўлган муддатга белгиланган тартибда ижарага бериш чораларини кўради.

Белгиланишича, пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини реализация қилишда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ер майдони ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланишини таъминлайди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар