» » Бахмалдаги тарихи тарихларда қолган тепаликлар

Бахмалдаги тарихи тарихларда қолган тепаликлар

29 сентябрь 2018 г 4 251 Комментарии: 0

Бахмал тумани ўзининг сўлим табиати билан бир қаторда бой тарихга эга эканлиги билан хам алоҳида ўринга эгадир.

Зиёратгоҳлар, тепаликлар ва ғорлар – бу Бахмал тарихининг янада кўп йиллик сирли тарихга эга эканлигини кўрсатади.

Сигиртепа тепалиги V-VII даврларда мансуб бўлиб, бу тепаликдан ҳарбий мақсадларда фойдаланишган. Тепалик ҳарбий кузатув майдони сифатида аскарларнинг асосий жойи бўлган. Бостириб келаётган душманни билиш мақсадида тепаликларда махсус аскарларжойлаштирилган ва биринчи мудофаа вазифасини ўтаган.

Азлартепа тепалиги ҳам Бахмал тарихида муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, V-VIII асрларга мансубҳисобланади. Бу тепаликда қадимда аҳоли ўзининг турли диний амалларини бажариш мақсадида фойдаланишган.

-Биз маданий меросларимизни ўрганиш орқали туманимизнинг қанчалик бой тарихга эга эканлигини ёш авлодга кўрсата оламиз. Афсуски биз тарихимиз тўғрисида тўлиқ биламиз дея олмаймиз. Бу тепаликлар тўғрисида фақатгина айрим тадқиқотчилар фикри орқали айрим маълумотларни била олдик, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Бахмал тумани Кенгаши раиси У.Алматов.

Д.Файзуллаева

ЎзМТДПБахмал туман

Кенгаши мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!