» » Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида бир гуруҳ фаоллар Бухоро вилоятида бўлиб туришибди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида бир гуруҳ фаоллар Бухоро вилоятида бўлиб туришибди

11 май 2022 г 452 Комментарии: 0

Айни кунда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов ошчилигида бир гуруҳ фаоллар Бухоро вилоятида бўлиб туришибди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Пешкў, Ромитан, Бухоро, Жондор, Қоракўл туманлари ҳамда Бухоро шаҳридаги бир қанча маҳаллаларда бўлишди. Улар дастлаб Пешкў туманидаги “Садир” МФЙда аҳоли даромадларини ошириш бўйича (иссиқхона (кўчатчилик, помидор, бодринг) йўналишлари) олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Шундан сўнг, Ромитан туманидаги “Тарнаут” маҳалласида самарасиз фойдаланилаётган иссиқхона хўжаликларидан самарали фойдаланиш ҳамда 2,0 гектар янги иссиқхонада гулчилик ва кўчатчиликни ташкил этиш, Бухоро туманидаги “Сўфикоргар” маҳалласида “Бухоро Варнет” корхонаси томонидан уй-иссиқхона мажмуаларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ишлар ўрганилди.

Жондор туманининг “Янгиобод” маҳалласида “Аржуманбону Чорваси” фермер хўжалиги ҳозирда замонавий усулда парранда сўйиш технологияси жорий этилган. Бундан ташқари чорва озуқа гранула  махсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси ҳамда аҳоли ўртасида паррандачилик кооперациясини ташкил этиш йўлга қўйилган.

Қоракўл туманинг “Янгибозор” маҳалласида аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган. Бухоро шаҳрида эса “С.Боҳарзий” маҳалласида “Buxoro Agroklaster DZZ” МЧЖ томонидан сут ва сут махсулотларини қайта ишлаш корхонаси ва аҳоли ўртасида чорвачилик кооперациясини ташкил этиш бўйича тақдимот ўтказилди. Бухоро шаҳридаги С.Айний МФЙ ҳудудидаги Бухоро таъмирлаш механика заводида иссиқхона, контейнер, инкубатор моддий ресурсларни тайёрлаш ва аҳолига етказиб бериш йўналишида ишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирилди.

Мазкур лойиҳаларнинг айримларини Жиззах вилоятининг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, маҳаллаларда ва аҳоли хонадонларида тажриба ва синов тариқасида жорий этиш имкониятлари баҳоланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!