» » Арнасой тумани Бўстон МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Бўстон МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

12 май 2022 г 641 Комментарии: 0

2022 йил 16 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Бўстон МФЙдаги туман 5-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Бўстон МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Рахманов Файзулло Худайназаровичнинг

таржимаи ҳоли

     Рахманов Файзулло Худайназарович 1964 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи-ташкилотчи. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1987 йилда Арнасой тумани “Самарқанд” хўжалиги ҳисобчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Қишлоқ хўжалиги тизимида 20 йилдан ортиқ турли вазифаларда меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда Арнасой тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 37 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

     Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

     Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

     Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

     Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

     Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Акбарова Чаросхон Ражавалиевнанинг

таржимаи ҳоли

     Акбарова Чаросхон Ражавалиевна 1977 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1997 йилда Арнасой туман 13-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф  ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 25 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда 4-умумтаълим мактабида маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.  

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ 

     Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият.     

     Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

     Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

     Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

     Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

     Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман. Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

     Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!