» » Мирзачўлда мактабгача таълим тизими ходимлари жам бўлди

Мирзачўлда мактабгача таълим тизими ходимлари жам бўлди

18 май 2022 г 826 Комментарии: 0

Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан Мирзачўл туманида марафон, кўргазма, танлов ва тадбирлар ташкил этилди.

Унда вилоятдаги барча шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлими мудирлари, ходимлари иштирок этди. 

Тадбир Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида” ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам” пиёда юриш марафони билан бошланди. Туман МТБ тасарруфидаги 9-сон ДМТТда ташкил этилган тарбиячи ва тарбияланувчилар томонидан тайёрланган, меҳнат фаолиятида акс этган “Инновацион кўргазма” намойиш этилди. Куннинг иккинчи ярмида тумандаги 8-сонли ДМТТда “Беш ташаббус – беш имкон” шиори остида ташкил этилган тадбирда тарбияланувчилар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус орқали ўз қобилиятини намоён қилди. 

Жажжи “5 ташаббусчилар” санъат, рассомлик, китобхонлик, компьютер билимдонлиги, спортнинг бадиий гимнастика, пазандачилик ва чеварлик маҳоратини намойиш этди . Сўнг Мирзачўл туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог-тарбиячилари ўртасида “Инновацион ғоялар” танлови бўлиб ўтди. Унда қатнашган 29 нафар тарбиячи ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди, тажриба орттирди. 

– Мирзачўл туманидаги давлат, давлат шерикчилиги, нодавлат ва оилавий МТТларнинг барчасида ишлар намунавий ташкил этилган, – дейди Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Феруза Солиева. –Улардан ўрнак олсак, тажриба алмашсак, соҳа вакилларига фақат фойдали бўлиши аниқ. Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллиги байрамига қадар Мирзачўл туманида 6 ёшгача бўлган болаларни МТТларга қамраб олиш даражаси 100 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Шу боис бу тадбирларни шу ҳудудда ўтказяпмиз. 

Тадбир сўнгида марафон, кўргазма, танлов ва бошқа тадбирларда муносиб ва фаол иштирок этган қатнашчилар турли даражадаги диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!