Жиззахда дори воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди
Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари Дўстлик тумани ҳудудида дори воситаларининг ноқонуний реализациясини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Каптива” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автотранспорт юкхонасида ушбу фуқарога тегишли хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган ва тегишли хужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 44 млн сўмдан ортиқ, жами 995 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

13 апрель 2022, Среда
Жиззахда ҳужжатларсиз олиб кетилаётган кучли таъсир етувчи дори воситалари ушланди

03 май 2021, Понедельник
Жиззахда божхоначилар 64 миллион сўмлик сифатсиз дориларнинг ноқонуний савдосига чек қўйишди

05 ноябрь 2020, Четверг
118,6 миллион сўмлик пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фойда бермади
Изоҳлар (0)