» » Жиззахда молиявий пирамидани тарғиб қилиш орқали фуқароларнинг 692,3 млн сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

Жиззахда молиявий пирамидани тарғиб қилиш орқали фуқароларнинг 692,3 млн сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

19 май 2022 г 534 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Ю.М., Ш.И. ва бошқалар 2022 йилнинг март ойида “Gift Of Legacy” номли ўйинни “Instagram” канали орқали ташкилотчилар кўрсатиб ўтган пластик картасига камида 200 минг сўм ёки 50 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказиб беришса қисқа муддатда ушбу маблағни 7–8 баробарга кўпайтириб олишлари ҳақида реклама қилишиб, “Telegram” каналида “ 200 минг сўмлик ва 50 АҚШ долларлик онлайн гап» номли гуруҳни ташкил этишиб, ўйин иштирокчиларининг 692,3 млн сўмини ўзлари ва танишларининг пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, пул маблағларининг бир қисмини кейинги иштирокчилар ҳисобидан дастлабки иштирокчилар ҳисобига ўтказиб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!