» » Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тиллар таснифлагичи

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тиллар таснифлагичи

19 май 2022 г 623 Комментарии: 0

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 710-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли статистикаси бўйича маълумотларни йиғиш, ҳисоблаш, қайта ишлаш ва статистик маълумотлар базасини шакллантиришда мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 3-ққ сонли ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили ва адабиёти ва фольклори институтининг 2021 йил 11 февралдаги 1-сонли “Тиллар таснифлагичи”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори имзоланди.
Тил-кишилар ўртасида, жамиятда ўзаро фикр алмашишнинг муҳим воситаси бўлиб, фикр ифодалаш, алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган товуш, сўз ва грамматик воситалар тизимидир.
Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган ва вақтинча бўлиб турган чет эл фуқароларининг тиллари таснифлагичи аҳоли статистикаси бўйича маълумотларни йиғиш, ҳисоблаш, қайта ишлаш ва статистик маълумотлар базасини шакллантиришда тил номларини кодлаштириш учун мўлжалланган кодлардан ташкил топган.
Таснифлагич аҳоли статистикаси бўйича маълумотларни йиғиш, ҳисоблаш, қайта ишлашда тил номларини таснифлаш ва кодлаштириш тартибини ўрнатиш имкониятини таъминлайди.
Ушбу таснифлагич Давлат статистика қўмитаси фаолияти доирасида фойдаланилади.

Вилоят статистика бошқармаси
Рўйхатга олиш жараёнларини
ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!