Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда "INNO" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки лойиҳасини яратиш бўйича учрашув ўтказилди
25 май 2022 г 1 180 Комментарии: 0
Туркия Республикаси ҳамкорлигидаги делегация аъзолари Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси Бош директори Олимжон Туйчиев бошчилигида расмий ташриф билан Жиззах вилояти ҳокими қабулида бўлишди.
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари ва Жиззах политехника институти ректори қатнашган учрашувда Туркия Республикасидан ташриф буюрган меҳмон "D&B MASTERS" қурилиш ва лойиҳалаш компаниясида Фатиҳ Азакли иштирокида илмий инновацион ва ўқув фаолиятини ривожлантиришга оид кўп томонлама масалалар муҳокама этишди.
Учрашув доирасида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Туркия Республикаси делегацияси раҳбари Фатиҳ Азакли билан жамиятда мавжуд муаммоларга ечим бўладиган инновацион лойиҳалар ва Жиззах вилояти "INNO" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки бўйича ўз таклифларини айтиб ўтди.
Таклиф доирасида Жиззахлик олимларни ўзаро тажриба алмашиш мақсадида малака оширишга юбориш ҳақида келишиб олишди.
Делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройидаги вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятлари акс этган кўргазмалар ҳамда Жиззах IT Park филиали фаолияти билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, меҳмонлар Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университетида бўлиб у ерда ёшларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!