Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабидаги “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди
25 май 2022 г 1 446 Комментарии: 0
Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Сўнгги қўнғироқ” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев табрик сўзи билан очиб берди ва ижод мактаби ўз фаолиятини бошлагандан буён эришган ютуқлари ва унинг вилоятимиздаги ўрнини таъкидлади.
Шундан сўнг, ижод мактаби директори Д.Ҳамдамова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Aбдураҳмонова, Ижод мактаби кузатув кенгаши аъзоси, ота оналардан вакили Б.Мусурмоновлар сўзга чиқишди. Тадбир давомида 10-синф ўқувчиси ёш шоира Висола Турсунованинг “Капалакка мактуб” номли шеърий тўплами тақдимоти ҳам ўтказилди.
2021-2022-ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган, соҳада ютуқларга эришиб мактаб шаънини муносиб ҳимоя қилган педагог, тарбиячи ходимлар ва ўқувчи ёшлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
11-синф ўқувчиси Пўлатова Севинч “Йил аълочиси”, Холбекова Ирода “Йил ижодкори” номидаги ижод мактабининг анъанавий махсус Статуэтка ва гувоҳномаси билан тақдирланди.
Бадиий қисмдан ўрин олган чиқишлар, куй ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди. Битирувчи синф ўқувчиларининг устозларга йўллаган табриклари еса барчани тўлқинлантирди.
Бу йил Ижод мактабида 136 нафар ўқувчилар бўлиб, уларнинг 20 нафари 11 синф битирувчилари бўлишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!