» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарининг қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарининг қабули ўтказилди

28 май 2022 г 497 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сенатор Назира Мухторованинг фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди. 

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган шахсий қабулда турли масалалар билан иштирок этган фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича эшитилиб, жойида бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Шахсий қабулда 15 нафар фуқаро иштирок этди. Мурожаатлардан, 4 таси уй-жой билан таъминлаш, 4 таси уй-жойини таъмирлаш, 2 таси бандликни таъминлаш, 3 таси соғлиғини тиклаш, 1 таси озиқ-овқат ва кийим бош ажратиш, 1 таси уй-жойдан бўлган қарздорлигини қоплаш ҳақида бўлди.

Шундан, 2 та мурожаат жойида бартараф қилинди. 1 нафар фуқарога субсидия орқали уй-жой ажратиш масаласи ҳал этилиб, яна 1 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулоти берилди.

Қолган, 13 та мурожаат тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!