» » Жиззахда 4-сектор томонидан болалар куни муносабати билан саховат тадбирлари ўтказилди

Жиззахда 4-сектор томонидан болалар куни муносабати билан саховат тадбирлари ўтказилди

02 июнь 2022 г 565 Комментарии: 0

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.

Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Ёзнинг биринчи куни Жиззах шаҳридаги “Ўрда” истироҳат боғида келажагимиз эгалари учун кўнгилочар концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилди. Истироҳат боғи эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланди.

Жиззах вилоят 4-сектори томонидан истироҳат боғига ташриф буюрган кам таъминланган ҳамда ижтимои имояга мухтож оилалар фарзандларига ҳамда ногиронлиги бор болажонларга байрам совғалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах шаҳар 4-сектори ходимлари томонидан саховат тариқасида 2000 дона бепул музқаймоқ ҳамда 3000 дона салқин ичимликлар боққа ташриф буюрган болажонларга тарқатилди.

Шу куни кечга қадар истироҳат боғидаги барча аттракционлар, кўнгилочар масканлар болажонлар ихтиёрида бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!