Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда 229 та фермер – “Фермерлар мактаби”ни битирди
06 июнь 2022 г 640 Комментарии: 0
Мукаммал билим ва улкан тажрибага эга бўлган аграном ва қишлоқ хўжалигининг етук мутахассислари томонидан ўтилаётган дарс машғулотлари ўқув курсларида туманда фаолият юритаётган 120 нафар фермер хўжаликларининг раҳбар ва ишчи ходимлари иштирок этмоқда.
– Мен туманимиздаги ушбу “Фермерлар мактаби” нинг илк битирувчиларидан бириман, – дейди “Янги диёр даласи” фермер хўжалиги раҳбари С.Алиқулов. – Хўжалигимиз пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган. Мазкур ўқув курсалари давомида олган билим ва кўникмаларим мен каби ёш фермерлар фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Ғаллачиликда ҳам, пахтачиликда ҳам белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида, белгиланган меъёрда амалга ошириш – ҳосилдорликни кутганингиздек бўлишида жуда катта аҳамият касб этади. Бугун-эрта ғалламизга ўроқ тушади. Белгиланган ўрим отрядлари аллақачон ғалла майдонларига олиб чиқилди. Ҳар гектардан камида 70 центнердан дон олишни кўзлаяпмиз. Ғўза ниҳолларимизнинг авжи ҳам жуда яхши, ҳадемай қийғос гуллайди, кўз тегмасин. Буларнинг барчаси, ушбу мактабда олган билимларимизнинг самараси, деб ўйлайман.
Дарвоқе, бугунги кунга қадар Арнасой туманида 229 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари “Фермерлар мактаби”да ўқиб, махсус сертификатларга эга бўлган. Ташкил этилган ўқув курсларидаги дарс машғулотлари “Фермерлар мактаби”нинг малакали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!