» » Жиззах вилояти ИИБ материаллари асосида халқаро қидирувга берилган шахс қўлга олинди

Жиззах вилояти ИИБ материаллари асосида халқаро қидирувга берилган шахс қўлга олинди

07 июнь 2022 г 656 Комментарии: 0

Ўзбекистон ва Чехия Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жорий йилнинг май ойи охирларида фирибгарлик жиноятини содир этган ва Интерпол йўналиши бўйича қидирувда бўлган 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси Прага шаҳри ҳудудида экани аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар қилди.

Жумладан, у Ўзбекистон фуқароларининг ишончига кириб, Чехияга жўнатиш ва унда жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмларини йиғишга ихтисослашган заводга ишга жойлашни ваъда қилган, бунинг учун улардан катта миқдордаги пул маблағларини олган, бироқ ваъдасини бажармаган. У ўз фирибгарлик қилмишларини якунига етказиб, мамлакатни тарк этган ва чет элда яширинган.

Шундан сўнг Жиззах вилояти ИИБдан олинган материалларга кўра, Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари томонидан қўлга олиш ва экстрадиция қилиш мақсадида халқаро қидирув ташкилотига қизил хабарнома жўнатилган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Бугунги кунда икки давлат Интерпол ММБ ходимларининг амалга оширган музокаралари ва ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс Чехия ҳудудида ушланган ҳамда қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистон Республикасига етказилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!