Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Барча Жиззахликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари диққатига
07 июнь 2022 г 833 Комментарии: 0
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирлари амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ташкил этилиб, махсус ишчи гуруҳ шакллантирилган.
Сиздан ушбу сиёсий жараёнда фаол бўлиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз.
Зотан, Ватан равнақи, юрт келажаги учун ҳар бир фуқаронинг таклифи муҳим аҳамият касб этиши мумкин!
Азиз юртдош!
Жараёнда фаол бўлинг!
Сизнингча, Конституция моддаларига яна қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин?
Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Энг яхши таклифлар “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газетаси саҳифаларида, Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий jizzax.uz веб-сайтига ҳамда ҳокимлик Ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлари саҳифаларида жойлаштириб борилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!