Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида асфальт қоплама ётқизиш ишларига киришилди
16 июнь 2022 г 632 Комментарии: 0
Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темур кўчасининг “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги Тутак қишлоғидаги намунавий уй-жойлар массивидан бошланадиган қисмидан бошлаб таъмирлаб, асфальт қоплама ётқизиш ишларига киришилди.
Асфальт қоплама ётқизиш ишлари йўлнинг “Қизилқум” маҳалласи ҳамда Нурота тумани чорраҳасигача амалга оширилади.
Ҳозирга қадар мазкур йўл ёқаларида пиёдалар йўлаги бунёд этилди. Йўлни икки тарафга ажратиб турувчи бетон тўсиқлар ётқизилиб, йўл ўртасига тунги ёритгичлар ўрнатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!