» » Жиззахда эркаклар ўртача неча ёшда оила қураётгани маълум қилинди

Жиззахда эркаклар ўртача неча ёшда оила қураётгани маълум қилинди

21 июнь 2022 г 488 Комментарии: 0

Ўзбекистонда эркаклар ўртача 26,5 ёшда оила қурмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши 26,5 ёшни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 26,1 ёш; 
  • Андижон вилояти – 26,4 ёш; 
  • Бухоро вилояти – 25,4 ёш;  
  • Жиззах вилояти – 26,8 ёш; 
  • Қашқадарё вилояти – 26,8 ёш; 
  • Навоий вилояти – 26,4 ёш; 
  • Наманган вилояти – 26,1 ёш;  
  • Самарқанд вилояти – 26,3 ёш; 
  • Сурхондарё вилояти – 26,9 ёш; 
  • Сирдарё вилояти – 27,2 ёш; 
  • Тошкент вилояти – 27,1 ёш;
  • Фарғона вилояти – 26,1 ёш; 
  • Хоразм вилояти – 25,6 ёш; 
  • Тошкент шаҳри – 27,1 ёш.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!