» » Бош вазир ўринбосари Жиззах шаҳридаги 5-сон ИКТДМТТда Ресублика ижтимоий мобил-методик анжуманида иштирок этди

Бош вазир ўринбосари Жиззах шаҳридаги 5-сон ИКТДМТТда Ресублика ижтимоий мобил-методик анжуманида иштирок этди

24 июнь 2022 г 654 Комментарии: 0

Болажон халқимиз бахти, эртанги тақдири ва истиқболини фарзандлари тимсолида кўради. Фарзандга орзу-умидлар бериб, унинг бахти жонини ҳам фидо этади. Меҳридарё халқимизнинг саховати, болаларга муҳаббатидан ҳеч бир фарзанд четда эмас.

Имконияти чекланган фарзандлардан ҳам катта умидлар кутиб, катта умидлар улашиб яшагувчи халқдир-ўзбек! “Очиқ осмон остидаги мактаб лойиҳаси” ўзида ана шундай муштарак ва савобли мақсадларни кўзлаган.

Куни кеча 5-сон ИКТДМТТ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, Жиззах вилоят ҳокимлиги, Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Жиззах давлат педагогика институтининг саховатпеша инсонлари билан тўлди.

Боиси ушбу лойиҳа орқали оилада ногиронлиги бўлган бола руҳиятига, ривожланишига таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш, имконияти чекланган болаларни бирлаштириш, унинг психологик жараёнлари ва шахслараро муносабатлар кўникмасини ривожлантириш, болаларда билим олиш ва касб танлашга ишонч ва умид бериш, малака ва кўникмаларни ошириш йўлида барчани бирлаштира олди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, З. Маҳкамова, “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот-маркази институти директор ўринбосари О.Мусурмоновалар Бош вазир ўринбосари ва меҳмонлар шу куни ташкилот фаолияти, ундаги тарбияланувчилар, хаттоки болажонларнинг истеъдодлари билан танишиб, болажонлар ва уларга таълим-тарбия бериб келаётган ходимларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятида зафарлар тиладилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!