» » Жиззахдаги хонадонда вентилятор сабаб ёнғин содир бўлди

Жиззахдаги хонадонда вентилятор сабаб ёнғин содир бўлди

27 июнь 2022 г 424 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида 25 июнь куни хонадонлардан бирида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 25 июнь куни соат 9:10 ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Шароф Рашидов тумани «Хайробод» МФЙ Бобуртепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари чиқарилган.

Қутқарувчилар воқеа жойига соат 9:22 да етиб борган. Ҳолат соат 9:49 да батамом бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш хонадонининг 20 квадрат метрлик шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ҳолатга қаровсиз қолдирилган вентилятор сабаб бўлган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!