» » Жиззахда Президент мактабига кириш учун 2 минг 990 нафар ўқувчи ҳужжат топширди

Жиззахда Президент мактабига кириш учун 2 минг 990 нафар ўқувчи ҳужжат топширди

03 июль 2022 г 378 Комментарии: 0

Жиззах олимпия захиралар коллежида Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи икки сменда бўлиб ўтди.

Ўқувчилар мазкур босқичда 60 дақиқа ичида математика фанидан тест ишладилар. 
Бу йил Жиззах Президент мактабига кириш учун жами 2 минг 990 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, шундан 24 нафари сараланиб ўқиш имкониятига эга бўлади.

—Бу йилги кириш имтиҳонларида ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида барча зарурий чоралар қўлланилган, - дейди Президент таълим муассасалари агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бўлим бошлиғи Шоҳида Даманова. 

— Бундан ташқари ўқувчиларнинг саломатликларини сақлаш мақсадида кириш йўлагида дезинфекция қилинди. Шу билан бирга тиббий ниқоб ҳамда бошқа хавфсиз чоралар кўрилди. 

Кейинги босқичга ўтган ўқувчилар инглиз тили ва мантиқий фикрлашдан имтиҳон топширадилар.

Бугун Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига саралаш имтиҳонларининг учинчи босқичига старт берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!