» » Озиқ-овқат узлуксизлиги ва нарх-наво барқарорлиги – Бош прокуратура назоратида

Озиқ-овқат узлуксизлиги ва нарх-наво барқарорлиги – Бош прокуратура назоратида

03 июль 2022 г 538 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида озиқ-овқат узлуксизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, парранда маҳсулотларини кўпайтириш, чорвачилик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ҳокимларнинг кафолат хатлари ва “Йўл харитаси”ни амалда бажарилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Ҳисобот палатаси, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев бошчилигида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Бaҳодир Турабов ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев иштирокидаги йиғилиш таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди.

Унда “Жасурбек Холмухамедов” ҳамда “Бегзод наслли моллари” фермер хўжаликларининг кредит ва божхона тўлови билан боғлиқ муаммолари ўрганилиб, ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Озиқ-овқат узлуксизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, парранда маҳсулотларини кўпайтириш, чорвачилик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича юзага келган муаммолар учун масъуллар жиддий огоҳлантирилиб, бу масалаларни зудлик билан бартараф этиш хусусида аниқ муддат белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!