» » Жиззах вилояти ҳокимининг англиялик инвесторлар билан учрашуви ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг англиялик инвесторлар билан учрашуви ўтказилди

15 июль 2022 г 911 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 13 июль куни Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Фориш туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Темур Саъдуллаевлар иштирокида Англия давлатидан ташриф буюрган хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида инвесторларга вилоят ҳокими томонидан Фориш туманининг “Эгизбулоқ” маҳалласи ҳудудида цемент ҳамда кафель ишлаб чиқариш заводи қуриш лойиҳаси таклифлари берилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 млн. тоннани ташкил этади. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!