» » Жиззахдаги сайёр қабулда кадастрга оид муаммолар бартараф этилди

Жиззахдаги сайёр қабулда кадастрга оид муаммолар бартараф этилди

22 июль 2022 г 446 Комментарии: 0

Мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлайдиган механизмнинг шаклланиши халқ розилигига эришиш ҳамда жамият ривожини таъминлашга хизмат қилмоқда. Давлат Кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда мурожаатлар ечимига қаратилган ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Кадастр агентлиги ходимлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 10 га яқин йўналиш бўйича хизматлар кўрсатилиши баробарида бошқармада мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқиш, қонун доирасида ижобий ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Бундан ташқари Давлат Кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар томонидан муаммоли мурожаатларнинг ечимига эришиш мақсадида ҳудудда мунтазам сайёр қабул ташкил этиб борилмоқда. Бу галги сайёр қабулда Жиззах вилояти, Янгиобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи аксарият фуқароларнинг муаммолари ўртага ташланди.

Ушбу сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган 11 та мурожаатдан 6 таси  жойида ҳал бўлди. Қолган мурожаатлар бўйича фуқароларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

– Ушбу ўтказилаётган сайёр қабулларда чекка ҳудудлардаги фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни, уларни имкони борича ижобий ҳал этишни мақсад қилганмиз, – дейди Давлат Кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси болиғи Нодир Сидиқов. – Юртдошларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш устувор вазифамизга айланди. Бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!