» » Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бахмал туманидаги мактаблардаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бахмал туманидаги мактаблардаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди

26 июль 2022 г 864 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова вилоятнинг чекка ҳудудларидан бўлган Бахмал туманидаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

2022-2026 йилларда дастур доирасида жами 321 та (38та янги қурилиш, 176 та реконструксия, 107 та мукаммал таъмирлаш) объектларда жами қиймати 1723173,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу жумладан 2022 йилда инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 71 та қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 6 та янги мактаб қурилиши, 42 та мактабни реконструкция қилиш, 18 та мактабни мукаммал таъмирлаш ва 5 та мактабни жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалштирилган. Бундан ташқари, ташаббус бюджет асосида 42 та умумтаълим мактабларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи дастурлар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Бахмал туманидаги 18-мактабда бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ёш авлод камоли ва истиқболи учун олиб борилаётган ишлар, таълим-тарбиясига бўлган эътибор билан биргаликда янги ўқув йили арафасида Бахмал туманида ҳам соҳадаги бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи Бахмал туман "Қирқ" қишлоғи "Тўрттол" маҳалласида "Миркомил бунёдкор меъмор" МЧЖ томонидан бунёд этилаётган 176 ўринга бўлжалланган кўп қаватли мактаб қурилиш билан ҳам танишди.

Бугунги кунда Бахмал туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган 2 та 82-сонли ҳамда 83-сонли умумий ўрта таълим мактаблари жорий ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!