» » Шароф Рашидов тумани ҳокими “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли вакиллари билан учрашмоқда

Шароф Рашидов тумани ҳокими “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли вакиллари билан учрашмоқда

28 июль 2022 г 657 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли шароитини яхшилаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда аҳоли томонидан ободонлаштириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, соғлиғини тиклашда кўмак, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, нафақа тайинлаш каби мурожаатлар тингланди. Мурожаатларни ярмидан ортиғи жойида ҳал қилинган бўлса, 45 фоизи вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабаб, ҳал этиш чоралари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!