» » Зафаробод тумани аҳолиси даромадли меҳнат билан банд қилинмоқда

Зафаробод тумани аҳолиси даромадли меҳнат билан банд қилинмоқда

03 август 2022 г 492 Комментарии: 0

Зафаробод тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Зафаробод тумани "Лолазор ҚФЙ" ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмаги билан ҳудудда яшовчи фуқаро Хакимов Бобуржон имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ўз хонодонида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйди.

Фуқарога 33 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиб, яшаш ховлисидан 1 сотих ер майдонига балиқ хавзаси қурилди. Хозирда хавзага 5 минг дона "Африка лаққаси" чавоқлари ташланиб, парвариш қилинмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!