» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳига янги раҳбар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳига янги раҳбар тайинланди

03 август 2022 г 1 594 Комментарии: 0

Худайшукуров Дилмурод Холмурадович - Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунга қадар Д.Худайшукуров Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 август куни Зафаробод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси ўтказилганди. Унда 2021 йилнинг 19 январидан буён ишлаб келаётган Раджапов Нодирбек Мухторович Зафаробод тумани ҳокими вазифасидан озод этилиб, ўрнига Жиззах вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Рахманов Ўткирбек Норжигитович ҳоким этиб тайинланганди.   

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!