Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда савдо – саноат палатасининг ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлар билан учрашди
05 август 2022 г 673 Комментарии: 0
Арнасойда савдо – саноат палатасининг ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлар билан учрашди.Арнасой туман ҳокимлиги залида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг ишчи гуруҳи аъзолари Бахром Аллабердиев, Қурол Ярбеков тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 50 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди.
Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш жараёни билан танишиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Мазкур сайёр қабулда тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларни ечими юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, тижорат банклари, тумандаги солиқ инспексияси ходимлари тегишлилиги бўйича иштирок этди.
Учрашувда дастлаб фаолиятсиз тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбатлашилиб, улар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қайд этиш лозим, қабул давомида тадбиркорлар томонидан келиб тушган жами 15 та мурожаатларнинг 9 таси банк кредит, 6 таси ер, солиқ ҳамда лицензия олиш билан боғлиқ муаммолар, уларнинг ечими ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Тадбирда хусусий сектор вакиллари томонидан айтилган ҳар бир мурожаат Республика ишчи гуруҳи томонидан назоратига олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!